“Ипак йўли” туризм халқаро университети магистратура ва масофавий таълимнинг қуйидаги мутахассисликлари бўйича ҳужжатларни қабул қилиш 20 августга қадар давом этишини маълум қилади. Ҳужжатлар қабули университетнинг расмий сайти https://admissions.univ-silkroad.uz/index.php орқали амалга оширилади.
Магистратура мутахассисликлари (таълим инглиз тилида):
- Зиёрат туризми
- Туризмда транспорт логистикаси
- Музейшунослик
- Маданий, табиий ва аралаш мерос объектларини бошқариш


Магистратура талабалари учун ҳар бир йўналиш бўйича ўқиш учун 4 та давлат гранти ажратилган.
Масофавий таълим йўналишлари (ўқитиш тили – ўзбек-рус тили):
Туризмни бошқариш
Йўналишлар бўйича туризм


Магистратура учун кириш имтиҳонлари масалалари университетнинг расмий веб-сайтида очилган кириш қисмида чоп этилади.


Эслатиб ўтамиз: “Ипак йўли” туризм халқаро университетида таълим инглиз тилида олиб борилиб, ўқишга кириш учун IELTS (6,5 дан юқори),TOEFL (79 баллдан юқори), CEFR (Б2 даражасидан юқори) сертификати талаб қилинади. Ҳозирда муайян сертификатга эга бўлмаган абитуриентларга талабалар сафига қабул қилиниши учун сертификатни 1 октябргача тақдим этиш имкони берилади.

















