“Матрица” филмида виртуал дунёдаги инсонларни қутқариш учун реал дунёдан ташриф буюрган халоскорлар душман таъқибига учраб, иложсиз аҳволда қолганида телефон гўшаги орқали реал дунёга қочиб қутулиш саҳнаси бир неча бор такрорланади.

Бугунги жамиятимизда ҳам телефон гўшаги орқали исталган таъқибдан қочиб кета оладиган “қаҳрамонлар” етарлича топилади.

Хусусан, “Малибу” ҳайдовчилари билан боғлиқ воқеалар акс этган иккита видеолавҳа йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимидаги “касаллик”ни ошкор қилиб ташлади.

Биринчи лавҳадаги ҳолат бўйича тезкорлик билан муносабат билдирган ички ишлар органлари иккинчи видеодаги ҳолат юзасидан салкам бир ҳафта ўтибдики, жимлик сақлашмоқда.

2021 йил 2 август. Олмалиқда ЙПХ ходими “юқоридан келган” буйруқ билан қоидабузар ҳайдовчини қўйиб юборишга мажбур бўлгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларни “портлатди”.

Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати шу куннинг ўзида, аниқроғи бир неча соат ичида ҳолат бўйича расмий маълумот берди. Унда воқеа 28 июл куни бўлгани, ЙПХ ходими “Ўзбектемирйўлмаштаъмир” УК автомобили ҳайдовчисини хавфсизлик камаридан фойдаланмагани учун тўхтатгани, шу жараёнда ҳайдовчига баённома расмийлаштирилгани, қоидабузарни қўйиб юборишни буюрган командирга чора кўрилгани баён қилинди.

2021 йил 3 август. ЙПХ ходими қизил рангдаги “Малибу” автомобилини ҳайдовчи ҳаракат вақтида телефондан фойдалангани учун тўхтатади. Инспектор ҳайдовчига ҳолат бўйича маъмурий баённома тузилишини билдиради. Ҳайдовчи эса қоида бузмаганини айтиб, баённома тузилишига эътироз билдиради. Орадан бир муддат ўтиб, ҳайдовчи аёл ўз телефонини ЙПХ ходимига тутқазади. Телефонда гаплашиш жараёнида ЙПХ ходимининг “попуги пасаяди”. Аввалига жарима расмийлаштирмоқчи бўлган ходим телефондаги суҳбатдан сўнг, ҳайдовчига огоҳлантириш бериш билан