Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирокида Ғиждувон туманида ўтказилган сессияда Муроджон Умаров туман ҳокимлигидан озод этилди.
Муқаддам вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган Умаров 2016 йилда Ғиждувон тумани ҳокимлигига тайинланганди.

Унинг ўрнида 2018 йилдан буён Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шерзод Ашуров иш бошлади.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирокида Гулистон туманида ўтказилган сессияда Шавкат Ғофуров туман ҳокимлигидан олинди.
Ғофуров 2018 йил 18 октябрдан буён Гулистон туманини бошқариб келаётганди. У билан бирга тўрт сектор раҳбари - прокурор, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари ҳам ишдан кетган ва уларнинг ўрнига янгилари тайинланган.

Эндиликда туманга 2012 йилдан буён Товар-хомашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келган Сайдимқул Бегимқулов раҳбарлик қилади.

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов иштирокида Хива туманида ўтказилган сессияда Озод Матёқубов туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Муқаддам собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида ишлаган Матёқубов 2017 йил ёзидан буён Хива ҳокими эди.



















