Энг улуғ ва энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Қушбеги ва Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино мавзеларида 210 хонадонли 4та тўққиз қаватли турар жой бинолари фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда компанияда фаолият юритувчи ходимларга янги хонадонлар калитлари тақдим этилди.

13 август куни Тошкентнинг Яккасарой тумани Қушбеги ва Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино мавзеларида “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси томонидан қурилган кўп қаватли замонавий уйларнинг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради “Ўзбектелеком” АК матбуот хизмати.

Турар жой биноларининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаев, маҳаллий ҳокимият ва телекоммуникация соҳаси вакиллари ҳамда “Ўзбектелеком” АК раҳбарияти иштирок этди. Шунингдек, тадбирда жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар қатнашди.

– Сўнгги йилларда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида эришилган ютуқлар билан ҳар қанча фахрлансак, ҳар қанча ғурурлансак арзийди. Биргина 2021 йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига назар соладиган бўлсак, ўтган йилда мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, замонавий электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимига ўтиш жадаллашди. Бу эса Давлатимиз раҳбари томонидан соҳа ходимларига билдирилган юқори даражадаги ишончни муносиб оқлаш лозимлигини тақозо этади. Энг муҳими, Ватан тараққиёти, мамлакатдаги ўзгаришлар-у янгиланишлар самараси юртдошларимиз турмуш фаровонлиги, хонадонларидаги қут-барака, тинчлик-осойишталик тимсолида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. Бугун ҳам телекоммуникация соҳасида рўй бераётган ижобий ўзгаришларга назар ташласак, рақамли иқтисодиётга ўтиш ва ундан самарали фойдаланиш кенг миқёсда оммалашиб бормоқда. Бу жараёнда инсон омили юқори ўринни эгаллайди ва бунда ижтимоий қатламга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Соҳада фаолият юритаётган ходимларни доимий рағбатлантириш ва уларни зарур шароитларга эга турар жойлар билан таъминлаш долзарб масалалардан биридир. Бугун ҳам ушбу турар жой мажмуасидаги хонадонларни ўз эгаларига топширар эканмиз, уларнинг хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, оилавий тотувликни тилаб қоламиз, – дейди





















