Тошкент вилоятидан жами 7 853,3 гектар ер майдони (шундан 3 250,1 гектари қишлоқ хўжалик ерлари) Тошкент шаҳрига, Тошкент шаҳридан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши белгиланмоқда

Жумладан:

  • Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан 1 827,1 гектар ер майдони (“Чорбоғ”, “Белариқ”, “Файзли”, “Жалойир”, “Номданак”, “Қумариқ”, “Хонободтепа”, “Тараққиёт”, “Қорасув”, “Хонобод”, “Қушбеги”, “Соҳибкор”, “Истиқлол”, “Нурафшон” МФЙ) Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига;
  • Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан 490,0 гектар ер майдони (“Гулбоғ”, “Йик ота” МФЙ) Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;
  • Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан 1 134,2 гектар ер майдони (“Бектемир”, “Нурафшон”, “Намуна”, “Янги ҳаёт”, “А.Навоий” МФЙ) Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;
  • Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 294,6 гектар ер майдони (“Геофизика”, “Алишеробод”, “Чингелди”, “Дўстлик”, “Тараққиёт”, “Баркамол”, “Боғишамол”, “Ватанпарвар”, “Амир Темур”, “Мевазор”, “Гулбоғ”, “Гулзор-1”, “Пастки юз” МФЙ) Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани таркибига;
  • Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 107,4 гектар ер майдони (“Жарбоши”, “Ташисти”, “Ибрат”, “Миришкор”, “Арғин”, “Баҳор”, “Чинор”, “Товкентепа” МФЙ) Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани таркибига;
  • Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига;
  • Тошкент вилоятининг Бектемир тумани туманидан 137,5 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилмоқда.

Қарор лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.