Ер муносабатларида ҳоким ваколатлари қисқарди
“Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Адлия вазирлиги хабарида айтилишича, Ер кодексида вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш ваколати бекор қилиниб, ҳокимлар фақат ерни ижарага бериш бўйича танлов якунларини тасдиқлаши мумкин.
Вилоят ҳокимларининг ерга оид қарор лойиҳалари ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.
Туман ҳокимларининг ерни ижарага бериш ҳуқуқи чекланиб, қуйидаги ерларни ижарага бериш шартномаси туман ҳокимлиги билан тузилади:
- ҳукумат томонидан илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига, агросаноат кластерларига, инвесторларга берилган ерлар;
- вилоят ҳокимининг электрон танлов натижаларини тасдиқлашга оид қарори асосида ажратилган ерлар;
- электрон аукцион асосида берилган ерлар;
- хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ҳукумат томонидан ажратилган ерлар.
Мавзуга оид
14:20 / 15.10.2024
Ерни ноқонуний эгаллаб олиш бўйича қўлланган жазо чоралари айтилди
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
18:34 / 04.10.2024
Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
14:21 / 02.10.2024