Жаҳон | 18:46 / 19.08.2021
4697
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон ва Хитой ҳамкорликдаги антитеррор машғулотлари ўтказишни бошлади

Машғулотларда узоқ масофага ўқ узадиган танклар ва замбараклар, артиллерия, авиация, дронлар ва бошқа қуроллардан фойдаланилади.

Фото: Тожикистон ИИВ

Тожикистонда мамлакат ички ишлар вазирлиги ва Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги махсус бўлинмалари ҳамкорлигидаги антитеррор машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Машғулотлар Ромит дарасидаги «Марғоб» полигонида ўтказилмоқда. Машқларда тоғли ҳудудда терроризмга қарши курашиш кўникмалари мустаҳкамланади.

Машғулотларда узоқ масофага ўқ узадиган танклар ва замбараклар, артиллерия, авиация, дронлар ва бошқа қуроллардан фойдаланилади.

Аввалроқ Тожикистонда Россия ҳарбийлари ўқув машғулотлари бошланганди. Машғулотларда Россия 201-ҳарбий базасининг мингга яқин ҳарбийлари иштирок этмоқда.

Август бошларида эса Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари Ҳарб-Майдон полигонида машғулотлар ўтказганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид