14:52 / 20.08.2021
432366

Ўзбекистон йўлларида – электромобиллар! Келажак машиналари билан танишув

“Электромобил – электр энергияси ёрдамида ҳаракатланадиган машина”. Яқин келажакда ҳар биримиз учун одатий ҳолга айланадиган бу реаллик ҳақида кўпчилигимизнинг тасаввуримиз шу нуқтадан ўтмайди. Kun.uz “Business Class” рукнининг навбатдаги сонида электромобиллар билан кенгроқ танишамиз.

2018 йилда 13та. 2019 йилда 39та, 2020 йилда 131та. 2021 йилнинг биринчи ярмида эса 268та. Бу – Ўзбекистонга олиб кирилган электромобилларнинг сонига оид рақамлар.

Бу рақамлар бир қарашда камгина бўлиб кўринса-да, улар йилдан йилга каррасига кўпайиб бораётганини кўриш мумкин.

Электромобил деганда кўпчилигимиз электр энергиясидан олинган заряд ёрдамида ҳаракатланадиган машинани тушунамиз холос. Яъни электромобиллар ҳақидаги тасаввурларимиз асосан шу ва яна айрим маълумотлар билангина чекланиб қолган.

Kun.uz “Business Class” рукнида электромобиллар ҳақида ҳамма ҳам билавермайдиган, аммо элементар маълумотларни тақдим этишга қарор қилди.

Кўрсатувда токда юрувчи автомобилларнинг афзалликлари ва камчиликлари, Ўзбекистондаги нархлари, уларни зарядлаш ва эҳтиёт қисмларига оид масалаларга тўхталиб ўтилади.

Бобур Акмалов тайёрлади.
Тасвирчилар – Маҳмуд Солиев, Отахон Юсупов.
Монтаж устаси – Маҳмуд Солиев

Электромобиллар ҳақидаги бошқа мақолалар:

Top