Москвадаги масжидларда мигрантлар оммавий текширувдан ўтказилди, деб хабар берди Мослента. 

Baza Telegram-канали Котельники районидаги масжидда ўтказилган текширувлар акс этган лавҳани жойлаштирди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, намоз адо этилганидан сўнг полициячилар барчанинг ҳужжатини бирма-бир текшириб чиққан. 

Readovka Telegram-канали Москва марказидаги жоме масжидида ОМОН отряди навбатчилик қилгани ҳақида хабар берди. Улар масжидга келувчиларнинг ҳужжатларини текширган.

Манбалар Москва шаҳри ва областидаги бошқа масжидларда ҳам рейдлар ўтказилганини айтган.