Ўзбекистон | 08:00 / 27.08.2021
6196
1 дақиқада ўқилади

303та ёғ-мой корхонасининг 226таси талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди 

Техник чигитни қайта ишлашга ихтисослашган 303та ёғ-мой корхонасининг 226таси талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари Камар Серкаев маълум қилди.

Қайд этилишича, техник чигитни қайта ишлашга ихтисослашган 303та ёғ-мой корхонасининг 77таси пахта техник чигитини қайта ишлаш учун белгиланган талабларга мувофиқ, 226таси эса корхона фаолияти белгиланган талабларга мувофиқ эмас.

Жумладан, 35 корхона ҳеч қандай технологик ускуна билан жиҳозланмаган. Шунингдек, уларнинг 52тасида фақат пресслаш ускунаси мавжудлиги, 13тасида экстракциялаш ускунаси йўқлиги, 126 корхона эса тўлиқ технологик циклга эга эмаслиги аниқланди.

Мазкур камчилик ва қонунбузилишлар юзасидан корхоналарга нисбатан жами 402та, шу жумладан, 45та огоҳнома, 350та кўрсатма ва 7та тақдимнома таъсир чоралари кўрилиб, ёғ-мой корхоналарига оид тўпланган 36та материал ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

Мавзуга оид