Покистон кучлари чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган афғонистонлик қочқинларга ўқ узиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар берди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, воқеа Покистон шимоли-ғарбидаги Торкҳам назорат-ўтказув пунктида содир бўлган.

Агентлик манбасининг сўзларига кўра, жума куни эрталаб ўн нафар афғонистонлик Покистон ҳудудига ўтган.

Покистонлик чегарачилар уларга қарата ўт очган. Натижада уч киши ҳалок бўлган ва беш киши жароҳатланган.