5 сентябрь куни Ўзбекистонга яна 1,5 млн доза хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 19 млн 446 минг 540 дозага етмоқда. Шундан 15 млн доза — ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси, 986 минг 480 дозаси — AstraZeneca (Covieshield, COVAX дастури асосида бепул етказиб берилган), 460 мингтаси — Россиянинг «Спутник V» ва 3 млн 60 дозаси Moderna вакцинаси ҳисобланади.

Айни пайтга қадар шундан 15 млн 004 минг 856 дозаси вакцинация жараёнларида қўлланган.

Шунингдек, шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.