Қайд этилишича, ушбу телеканалларни телевизордан топиш учун “автоқидирув” (автопоиск) тугмасини босиш лозим. Телеканаллар рўйхатида “1-4-синфлар”, “5-8-синфлар”, “9-11-синфлар” телеканаллари пайдо бўлади. 

"Онлайн мактаб" лойиҳаси орқали вақтинча мактабга бормаётган болалар дарсларини ўзлаштириб боришлари мумкин.

Маълум қилинишича, ушбу дарслар Халқ таълими вазирлигининг “Online-Maktab” лойиҳасининг расмий канали орқали ҳам бериб борилади.

Аввалроқ, мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланиши, вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар ҳам йўлга қўйилиши хабар қилинганди.