Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида масжидга кирган кишининг машинасидан 70 миллион сўм пулини ўғирлаган шахс қўлга олинди
Қарши шаҳрида масжидга пешин намозин ўқиш учун кириб кетган кишининг машинасидан 70 миллион сўм пулини ўғирлаган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 3 сентябрь куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга ўғирлик содир бўлгани ҳақида хабар тушган. Хабарга кўра, 3 сентябрь куни соат 13:00 ларда номаълум шахс Қарши шаҳар «Маҳаллот» МФЙ ҳудудидаги «Маҳаллот» жоме масжидига пешин намозини ўқиш учун кирган, Қарши шаҳар «Комилон» МФЙда яшовчи Элбекнинг «Нексия-3» машинасидан 70 миллион сўм пулни ўғирлаб кетган.
Қайд этилишича, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида мазкур ўғирликни Қарши шаҳар «Комилон» МФЙда яшовчи муқаддам судланган Ҳикматилло содир этганлиги аниқланган. Ундан ашёвий далил тариқасида 67 миллион 300 минг сўм пул ҳужжатлаштириб олинган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ тергов бўлими томонидан Ҳикматиллога нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур шахсга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
09:37 / 08.12.2025