Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тадбиркор фестивалда ёшларга берилган тушлик пулини ололмаётганини айтмоқда. Мутасадди шартнома йўқлигини рўкач қиляпти
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида фаолият кўрсатувчи тадбиркор 2020 йил декабрь ойида вилоятда ёшлар фестивали ўтказилганида унинг қатнашчиларига икки марта тушлик қилиб бериб, 20 миллион сўм пулини ҳанузгача ололмай юрганини маълум қилган. Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Темур Поёнов тадбиркор мурожаати бўйича муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, Ёшлар ишлари бўйича агентликнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси раҳбари Темур Поёнов 2020 йил декабрь ойида ёшлар фестивали ўтказилган пайтда мазкур бошқармада бошлиқ ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. Унда давлат харидлари ва шартномалар имзолаш бўйича ҳеч қандай ҳуқуқий ваколат бўлмаган. Темур Поёнов март ойида бошқарма бошлиғи этиб тайинланган.
Қайд этилишича, маҳаллий ҳокимликлар ва уларга тегишли бошқармаларнинг ҳар қандай савдоси очиқ аукцион биржалари орқали амалга оширилиши ва ҳар қандай давлат маблағларидан фойдаланиш тартиби тегишли низомда аниқ батафсил келтириб ўтилган.
Темур Поёновнинг ёзишича, унга ҳеч бир тадбиркор қарздорлик масаласида мурожаат қилмаган. У бу ҳақда ижтимоий тармоқларда чиққан постлар ва блогерлар орқали хабар топган. Шундан сўнг у қарздорликни аниқлаш учун ошхонага борганида уларда бошқарма билан ўзаро шартнома йўқлиги маълум бўлган.
«Мен шахсан ўзим бориб, ўша чойхонага мавжуд қарздорлик бор экан, ўшани ўтказиб берамиз, мендан олдинги даврда бўлса-да, мен сизга ёрдам бераман, деб борганман. Корхона ошпази ушбу ҳолатни тасдиқлайди. Афсуски, 2020 йилнинг декабр ойидаги фестивал маблағларини тўлаб бериш юзасидан тадбиркор ва ташкилот ўртасида ҳеч қанақа шартнома имзоланмаган. Ваҳоланки, бу давлат маблағлари, менинг шахсий маблағим эмас. Унинг қонуний сарфланиши юзасидан Давлат назорат ва тафтиш бошқармаси ҳамда Прокуратура органлари ваколатли юридик шахс эканлигини эслатиб ўтаман. Тадбиркор томонидан асослантирилган ҳужжатлар агентликка тақдим этилса, маблағлар қонуний тўлаб берилишини маълум қиламан», дейди Темур Поёнов ўз муносабатида.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026