16:00 / 14.09.2021
16102
Реклама

Барча техникани бошқариш учун биргина илова

Ҳар қандай уй ишлари ёрдамчи бўлса янада осон битади. Бугунги кунда бу албатта, инсон бўлиши шарт эмас. LG ThinQ иловаси сизнинг ақлли уйингиз бошқарувини тўлақонли таъминлайди. Сиз иловага уланган барча техникаларни қаерда бўлишингиздан қатъи назар бошқариш имконига эга бўласиз.

LG ThinQ иловасини мобиль телефонингизга юклаб олинг ва у орқали кир ювиш машинаси ҳамда қуритиш машинасини ишга тушириш, тўхтатиш, ҳолатини текшириш каби амалларни бажаринг, телевизор, музлатгич, кондиционер, кийимлар учун стайлер, ҳаво тозалагич ёки ақлли колонкаларни бошқаринг.

Ишдан уй томон йўл олганда кондиционерга сиз учун қулай бўлган ҳаво ҳароратини ўрнатишига буйруқ беринг, иқлим тизимидан эса ҳавони юмшатиш ва тозалаш функциясига қўйинг – уйингизда ўзгача муҳит яратинг. Кир ювиш машинасида керакли дастурни жисмоний иштирокингизсиз ишга туширишингиз мумкин, сиздан фақатгина ювилган кирларни олиш ҳамда уларни кир ювиш машинасидан матолар тури ҳақида маълумот олувчи қуритиш машинасида қуритишингиз талаб этилади, холос.

Илова тўхтовсиз равишда ёқилган маиший техникалар ҳолатини назорат қилади ва қандайдир муаммолар ёки нотўғри вазиятлар ҳосил бўлганда дарҳол сизни бу ҳақида хабардор қилади.

Шунингдек сиз телевизордаги дастур ёки овозли буйруқ ёрдамида ёки Алиса билан ақлли колонкалар орқали уйни бошқаришингиз мумкин. Овозли ёрдамчи уйингиздаги барча қурилмаларни бошқаришингизга ёрдам беради.  Компьютердаги ишингиз ёки телевизор томошасидан чалғимаган ҳолда кийимлар учун стайлер ёки ҳаво тозалагични ишга туширинг. Дарвоқе, овозли сўровлар  бир неча сониялар ичида бўш вақтингизни тартибга солишингизга ёрдам беради – LG ThinQ сиз кўпроқ нималарни томоша қилишингиздан келиб чиққан ҳолда фильмлар, теледастурлар ёки каналлар бўйича сизга тавсиялар беради.  Техникаларга овозли буйруқлар беринг ва ҳаётдан завқланиб яшанг.

Интеллектуал функцияларга эга LG ThinQ иловасини юклаб олинг ҳамда рўйхатдан ўтиш ва қурилмаларни қўшиш учун қуйида белгиланган инструкцияларга амал қилинг.

Мана шундай осон! Эндиликда сиз ўзингиз учун керакли функцияларни тезда ишга туширишингиз ва бажарилган ишларни кузатиб боришингиз мумкин. Ишончли ёрдамчилар билан ҳаётимиз янада яхшиланади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top