Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона пости орқали олиб кирилаётган қиймати 1,3 млрд сўмдан ортиқ бўлган ноқонуний товарлар ушланди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида турли қинғир режалар асосида юк ҳужжатларида нотўғри маълумотларни кўрсатиш орқали йирик миқдордаги товарларнинг ноқонуний кириб келиш ҳолатига чек қўйилди.
“Чуқурсой” божхона постида 2 та юк контейнерида оғирлиги 52 тоннадан зиёд бўлган, юк ҳужжатларига кўра «пайвандлаш электродлари» дея кўрсатилган товарлар «сариқ йўлак» асосида расмийлаштирилиб, божхона омборига жойлаштирилади.
Кейинги текширувлар натижасида ушбу товарлар орасида божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида умуман қайд этилмаган қиймати 1 млрд 387 млн сўмлик 33,4 тонна бурама михлар борлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 475,8 млн сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:57 / 22.02.2026
Тошкент ва Прага ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
07:41 / 22.02.2026
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
20:07 / 21.02.2026