Жаҳон | 17:43 / 16.09.2021
14589
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонидаги ўйма ҳайкаллар дунёдаги энг қадимий ёдгорлик деб топилди

Арабистон яримороли шимолидаги қояларга ўйилган 21та туя шаклидан ташкил топган мажмуа 2018 йилда аниқланганди.

Фото: AFP

Археологлар Саудия Арабистонидаги Туялар тураргоҳи археологик объектининг ёшини қайтадан ўрганишди ва у дунёдаги энг қадимий ёдгорликлардан бири эканлигини аниқлашди, деб ёзади BBC.

Арабистон яримороли шимолидаги қояларга ўйилган 21та туя шаклидан ташкил топган мажмуа 2018 йилда аниқланганди. Ўшанда объект ёши эрамиз бошларига тўғри келиши айтилганди.

Аммо қирол Сауд университети, Германиядаги Макс Планк институти ва Франция илмий тадқиқотлар маркази олимлари ҳайкаллар етти-саккиз минг йил аввал ишланганини таъкидламоқда.

Бу эса уларнинг ёши Стоунхенж ва Миср эҳромлариникидан ҳам каттароқ эканлигини билдиради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид