Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Барҳаёт Бахтиёржонович Мелиев ҳисобланади.

Шунингдек, очиқ маълумотларга кўра, «OSIYO OQSHOMI» МЧЖнинг 50 фоиз улушига Барҳаёт Бахтиёржонович Мелиев эгалик қилади.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг ишлар бошқармаси раҳбари сифатида Абролжон Ғофурович Сулайманов фаолият юритади.

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган “EVOLUTION AGRONOMY” МЧЖ раҳбари ва 50 фоизлик улуши эгаси ҳам айнан Абролжон Ғофурович Сулайманов қилиб кўрсатилган.

Вилоят ҳокимлиги сайтида ҳокимликнинг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи раҳбари сифатида Рахматжон Махаматович Куралов кўрсатилган.

Шунингдек, автомобилларга техник ва таъмирлаш хизматларини кўрсатувчи “BIZNES START DONIYOR” МЧЖ раҳбари ва 100 фоизлик улуш эгаси ҳам Рахматжон Махаматович Куралов ҳисобланади.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича котибият мудири Фаррух Анварович Рахматуллаев ҳисобланади.

Тошкент вилоятининг маркази — Нурафшон шаҳрида рўйхатдан ўтган “RELAX TOUR” МЧЖнинг 100 фоиз улушига ҳам Фаррух Анварович Рахматуллаев