Жаҳон | 16:59 / 23.09.2021
19596
1 дақиқада ўқилади

Moderna раҳбари коронавирус пандемияси қачон тугаши борасида тахминини айтди

Банселнинг сўзларига кўра, дунёда вакцина ишлаб чиқариш суръати ўсиб бораётгани ҳисобга олинса, коронавирус пандемияси 2022 йил кузида тугаши мумкин.

Фото: Reuters

Коронавирус пандемияси бир йилдан сўнг тугаши мумкин. Moderna фармацевтика компанияси бош директори Стефан Бансел ана шундай тахмин билдирди.

Банселнинг сўзларига кўра, дунёда вакцина ишлаб чиқариш суръати ўсиб бораётгани ҳисобга олинса, коронавирус пандемияси 2022 йил кузида тугаши мумкин.

“Охирги олти ой давомида ишлаб чиқариш суръати кенгайишига қарасангиз, келаси йил ўрталарига бориб бутун Ер юзидаги одамларни эмлашга етадиган дозада вакцина бўлади”, – деди у.

Moderna бош директорининг фикрича, вакцина олмаганларнинг барчаси коронавирус юқтиради, чунки делта-штамм жуда юқумли.

Мавзуга оид