Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.А. ушланган. У таниши Р.нинг ишончига кириб, унга ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган уйлардан бирини ўзининг ваколатли танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг доллар олган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқандда мактаб директоридан 2 600 доллар пора олган вазирлик ходимига суд ҳукми ўқилди
Самарқандда фуқарони техникумга ўқишга киритиб қўйишини айтиб пул олган шахс ушланди















