Лашетнинг сайлов участкасидан олинган сурати бундан далолат бермоқда. Ундан сиёсатчининг ўз партиясига овоз бергани маълум бўлган.
“Махфийлик нуқтайи назаридан, Лашет барча хорижий махсус хизматлар учун энг яхши канцлер”, деб кинояли изоҳ берган ушбу ҳолатга SPD’дан собиқ депутат Герольд Райхенбах.
Федерал сайловлар ўтишини назорат қилувчи вакил Лашет овоз бериш сирини бузган бўлса-да, унинг бюллетени ноҳақиқий деб топилмаслигини, чунки у урнага солиб бўлинганини, ўз сиёсий партиясига овоз бериш эса кутилмаган ҳолат эмаслигини айтган.
Лашет Аахен шаҳридаги мактаблардан бирида жойлашган участкада овоз берган. Сиёсатчининг айтишича, ушбу сайловлар Германиянинг яқин йилларга тақдирини белгилайди ва “ҳар бир овоз аҳамиятга эга”.








