Кечанинг асосий тўқнашуви Туринда «Ювентус» ҳамда мусобақанинг амалдаги ғолиби «Челси» ўртасида ўтади. Жароҳатлар гирдобидаги Массимилиано Аллегри Томас Тухель жамоасини тўхтатишга уринади.  

Ўтган турда «Янг Бойз» билан баҳсда сенсацион мағлубиятга учраган «Манчестер Юнайтед» эса бу турда «Вильярреал»ни қабул қилади. «Олд Траффорд»даги учрашувда Сульшер шогирдлари ўтган мавсум Европа лигаси финалида пенальтилар сериясида учралган мағлубият учун рақибдан ўч олиш имкониятига эга. Қизиғи, бунгача бу жамоаларнинг еврокубоклардаги ўзаро 4та ўйинида ҳам ҳисоб очилмаган – 0:0. Томонлар бу анъана давом этишини истамасликлари аниқ.  

Чоршанба кунги ўйинлар анонси ва тахминий таркиблар билан танишинг:

ЕЧЛ. 2-тур. 29 сентябрь (чоршанба)

«E» гуруҳи

«Бавария» - «Динамо» Киев

Ўйин бошланиш вақти: 23:59

«Бавария»: Нойер; Павар, Зюле, Эрнандес, Дэвис; Киммих, Горецка; Гнабри, Мюллер, Сане; Левандовски

Ўйнамайди: Ульрайх (жароҳат), Толиссо (жароҳат)

Сўроқ остида: Коман (бетоб)

«Динамо» К: Бушан; Кендзера, Забарний, Сирота, Миколенко; Сидорчук, Шапаренко; Циганков, Гармаш, де Пена; Супряга

Ўйнамайди: Беседин (жароҳат), Кулач (номаълум), Рамирес (бетоб), Буяльский (номаълум) 

«Бенфика» - «Барселона»

Ўйин бошланиш вақти: 23:59

«Бенфика»: Влаходимос; Вериссимо, Отаменди, Вертонген; Лазаро, Вайгль, Жоау Мариу, Гримальдо, Дарвин; Яремчук, Рафа Силва

Ўйнамайди: Диогу Гонсалвеш (жароҳат)

«Барселона»: тер Стеген; Мингеса, Араухо, Пике, Дест; Ф. де Йонг, Бускетс; Гави, Педри, Депай; Л. де Йонг