2021 йил октябрь ойида TBC Bank ўзбек бозорига кириб келган кунини нишонлайди ва бу юбилейга бағишланган «Шу ерда. Ҳозир» номли коммуникацион кампаниясини бошлайди. Кампаниядан кўзланган мақсад – замонавий Ўзбекистон қандай эканини турли ракурслардан кўрсатиб бериш.
TBC Bank минтақадаги йирик инновацион ўйинчи сифатида нафақат маҳаллий рақамли муҳитни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда, балки замонавий Ўзбекистон қандай эканини англашга ҳаракат қилмоқда. TBC «Шу ерда. Ҳозир» кампанияси доирасида санъат, мусиқа, ошпазлик, инновацион технологиялар, мода ва архитектурага ўз ҳаётини бағишлаган замонавий қаҳрамонлар ҳақида маълумот тўплайди.
«Биз замонавий Ўзбекистонда яшаётган одамлар учун бу Ўзбекистонни яратаётган одамлар ҳақида кампания ўтказмоқчимиз. Биз мазкур мамлакат ҳақидаги стереотиплардан четлашган ҳолда замонавий Ўзбекистоннинг янги қирраларини кашф қилиб, унинг ёрқин, инновацион ва ўзига хос эканини кўрсатиб бермоқчимиз», – дейди TBC Uzbekistan маркетинг бўйича директори Камилла Мўминова.
Ўзбекистоннинг илдизлари қадим асрларга бориб тақаладиган санъати ўзбек халқи қалбига назар солиш имконини берадиган воситадир. Ўзбекистоннинг замонавий санъати бугунги кунда миллий санъат анъаналари, Европа постмодернизми анъаналари ҳамда ўтган аср 20-30-йилларидаги Ўзбекистон тасвирий санъатининг синтези ҳисобланади. Кампания хорижда юқори баҳоланувчи ўзбек санъатининг нақадар гўзал эканига яна бир бор амин бўлиш имконини беради.








