17:11 / 02.10.2021
8687

АҚШ вице-президенти Вашингтондаги уйини сотди

Бу Камала Ҳаррис вице-президентлик даврида сотган иккинчи уйдир. Март ойида у Сан-Францискодаги уйини 860 минг долларга сотганди. 

АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис Вашингтондаги уйини 1,85 млн долларга сотди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Forbes хабар берди. 

Майдони 1730 кв метр бўлган уйни Ҳаррис ва унинг эри Дуг Эмҳофф 2017 йилда 1,77 млн долларга сотиб олганди.

Улар уйни апрелда 1,9 млн доллар нарх билан сотувга қўйганди. Июлда уй нархи 1,85 млн долларга тушди.  

Бу Ҳаррис вице-президентлик даврида сотган иккинчи уйдир. Март ойида у Сан-Францискодаги уйини 860 минг долларга сотганди. 

Солиқ декларацияларидаги маълумотларга кўра, Ҳаррис ва Эмҳофф 2020 йилда президент Байден ва унинг хотини Жилдан кўра кўпроқ пул топишган. Байденлар 607 минг, Ҳаррис ва унинг эри қарийб 1,7 млн доллар ишлаган. 

Top