Бугун, 6 октябрдан эътиборан ФИФА кунлари доирасида миллий жамоалар учрашувлари бошланади. Европада ЖЧ-2022 саралаш баҳсларидан олдин УЕФА Миллатлар лигасининг ҳал қилувчи учрашувлари ўтказилади. Яримфинал доирасида Италия Испанияга қарши саф тортса, Бельгия Францияга қарши ўйинда финал йўлланмаси учун курашади.

Испания Евро-2020даги мағлубият учун реванш ололадими?

Турнирнинг дастлабки яримфинал жуфтлигида азалий рақиблар ўзаро тўқнаш келади. «Мовий гвардия» «қизил фурия»ни ўз майдонида қабул қилади. Чоршанба оқшомидаги бир ўйиндан иборат яримфинал баҳсида Луис Энрике мураббийлигидаги испанлар Евро-2020даги аламли мағлубият учун Роберто Манчини шогирдларидан реванш олиш илинжида тўп суришади. 6 июль куни Лондонда ўтган Евро-2020 яримфинал баҳсининг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган, пенальтилар сериясида эса итальянлар испанлардан омадлироқ чиққанди – 4:2. Бу сафар ким финалга муносиброқ бўлади, кўрамиз.

Фото: AP

Қайд этиш жоиз, ушбу ҳал қилувчи баҳслар Миландаги «Сан-Сиро» ва Туриндаги «Ювентус стэдиум»да ўтказилади.

Миллатлар лигаси. Яримфинал.

6 октябрь (чоршанба)

ИТАЛИЯ – ИСПАНИЯ

Ўйин бошланиш вақти: 23:45

Стадион: Милан, «Сан-Сиро»

Тахминий таркиблар:

Италия: Доннарумма; Ди Лоренцо, Бонуччи, Кьеллини, Эмерсон; Барелла, Жоржиньо, Верратти; Кьеза, Распадори, Инсинье

Испания: Унай Симон; Аспиликуэта, Ляпорт, Пау Торрес, Регилон; Коке, Бускетс, Форнальс; Ферран Торрес, Оярсабаль, Сарабия.

Италиянинг мусобақадаги натижалари:

A1 гуруҳи ғолиби: Ғ-3 Д-3 М-0

Энг яхши тўпурари: Доменико Берарди - 2

04.09: Италия – Босния  ва Герцеговина 1:1