Жаҳон | 11:32 / 12.10.2021
5198
2 дақиқада ўқилади

Moderna ўз вакцинаси рецепти билан бўлишмаслигини айтди

Фото: Unsplash

Moderna компанияси коронавирусга қарши вакцинаси формуласи билан бўлишмайди. У бунинг ўрнига вакцинани ишлаб чиқариш ҳажмини оширади. Бу ҳақда компания раиси Нубар Афеян маълум қилди.     

Афеяннинг таъкидлашича, компания бир йилдан камроқ вақт ичида 1 млрд доза вакцина ишлаб чиқарди ва шу сабабли ишлаб чиқариш ҳажмини оширишнинг уддасидан чиқади.

“Биз 2022 йилда ишлаб чиқариладиган вакциналар сонини 3 млрд дозага етказа оламиз деб ўйлайман”, деб айтган компания раиси.

У компания АҚШ ҳукумати билан ишлагани туфайли ночор давлатларга катта миқдорда вакцина тақдим қилганини таъкидлаб ўтган. Компания ҳозирда бу мақсадда бошқа давлатлар ҳукуматлари билан ҳам ишламоқда.

Афеяннинг айтишича, жорий йилнинг охирги 3 ойида ночор давлатларга 40 млн доза вакцина, 2022 йилда эса ваъда қилинган ҳамжнинг қолгани етказиб берилади.

Май ойида Moderna Covax дастури доирасида ночор давлатларга 500 млн доза вакцина етказиб беришга ваъда берган.

Мавзуга оид