Ўзбекистонда илк бор алоҳида эндопротез ёрдамида тос ҳалқасини реконструкция қилиш бўйича операция ўтказилди
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида россиялик етакчи онколог билан биргаликда тос суяги ҳалқасини индивидуал эндопротез билан реконструкция қилиш бўйича мураккаб жарроҳлик операцияси ўтказилди.
Тос суяклари ўсмалари - суяк ўсмаларининг нисбатан кам учрайдиган локализацияси. Тос суяги ўсмаларини даволаш онкологияда мураккаб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Жорий йилнинг 11 октябрида таянч-ҳаракат тизими ўсмалари бўлими раҳбари Пўлатова Д.Ш. россиялик ҳамкасби профессор Э. Мусаев билан 30 ёшли беморда хатарли тос ўсмаси радикал жарроҳлик амалиётини ўтказди.
"Ҳар бир бемор учун тос ҳалқасининг яхлитлигини тиклаш индивидуал бўлиши керак, чунки ҳар бир ҳолатда ҳосил бўлган нуқсоннинг ўлчамлари турлича бўлади. Операциядан кейинги нуқсон қанчалик кенг бўлса, асоратлар эҳтимоли шунча юқори бўлади. Уч ўлчовли реконструкция ва виртуал моделлаштириш технологиялари бир қатор ҳолатларда радикал операцияни амалга оширишга имкон берди, бу рецидивлар сонини камайтиради ва беморнинг омон қолиш даражасини оширади ”, - деб изоҳ берди мушак-таянч тизими ўсмаларининг бўлими бошлиғи Ж.Ш.Пўлатова.
Бугунги кунда бундай юқори технологияли операциялар ҳамма мамлакатларда ҳам амалга оширилмайди. Бу операция мутахассислар ўртасида тажриба ва билим алмашиш, беморнинг ҳаёт тарзини яхшилаш имконини берди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
17:15 / 02.11.2024
Чорсу майдони реконструкция қилинади, лойиҳа 170 млн доллардан зиёдга баҳоланди
13:10 / 18.07.2024
Темур Малик кўчаси салкам 200 млрд сўмга реконструкция қилинмоқда
16:17 / 20.11.2023
«Баланд» масжидининг тарихий биноси сақлаб қолинади — у янгиланиб, сиғими 2 минг кишига оширилади (репортаж)
14:07 / 20.07.2022