Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача таълим вазирлиги: 6,6 млрд сўмлик иш ҳақи ва товарлар ноқонуний ўзлаштирилган
Мактабгача таълим тизимида 6 ойда 6,6 млрд сўмлик иш ҳақи ва товарлар ноқонуний ўзлаштирилган. Бу ҳақда АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, вазирлик ички аудит хизмати томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида тизимдаги ташкилотларда жами 282та назорат тадбири ўтказилган.
Давлат хариди бўйича қонунчилик талабларига риоя қилинмасдан амалга оширилган харидлар — 10,5 млрд сўмни ташкил этган. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда товар моддий бойликларидан 6,6 млрд сўм камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. Шундан ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш ҳақи — 2,4 млрд сўмни ташкил этади.
Тизимда 5,5 млрд сўмлик маблағ ва товарларнинг талон-торож бўлиши олди олинган. 9 ойда тўпланган жами 265та ҳужжат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган.
Мавзуга оид
17:35 / 15.05.2026
Болалар ўтин эмас: вазият жиддий, вазирлик жим
15:05 / 25.02.2026
Банк ходимлари банкоматларга ажратилган маблағни ўзлаштиргани аниқланди
10:01 / 24.02.2026
“Жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаяпти” – Фарғона боғчаларида заҳарланган 70 дан ортиқ бола шифохонада қолмоқда
20:14 / 04.02.2026