14 октябрь куни Ливан пойтахти Байрутда ўтган йил августида портда содир бўлган портлаш бўйича тергов жараёнидан норози бўлган «Ҳизбуллоҳ» ва «Амал» гуруҳлари тарафдорлари намойишларга чиқишди.

Намойишчиларнинг айримлари автоматлар ва гранатамётлар билан қуролланганди. Минглаб одамлар адлия биноси атрофида тўпланганида улар номаълум шахслар томонидан ўққа тутилди ва натижада камида 6 киши ҳалок бўлиб, 30дан ортиқ киши яраланди. Шиалар бу ҳужумда христианларнинг «Ливан кучлари» ҳаракатини айблашди.

Намойишчилар портдаги портлаш иши бўйича аввалги ҳукумат аъзоларига айблов қўйган судья Тариқ Битарни четлатишни талаб қилган - у айблаган собиқ вазирлар шиаларнинг одамлари эди.

Интернетда Байрутдаги намойишлар вақтида гранатомётдан отишга тайёрланаётган намойишчи сурати тарқалганди. Маълум бўлишича, у дарҳол мерганлар томонидан отиб ташланган. REUTERS/Aziz Taher
Гранатомётчини қутқариш жараёни / REUTERS/Aziz Taher
Суратларда ушбу намойишчининг бошига ўқ текканини кўриш мумкин / REUTERS/Aziz Taher
Байрутдаги отишма чоғида қизини кўтариб қочаётган ота.   REUTERS/Mohamed Azakir
Отишма жойига етиб келган армия аскарларидан бири одамлардан хавфсиз жойга кетишни сўрамоқда. REUTERS/Mohamed Azakir
Африкалик мигрантлар испан соҳил қўриқчилари кемаси томонидан буксирга олинган қайиқда қирғоққа туширишларига умид қилиб кетишмоқда. / REUTERS/Borja Suarez
Ироқлик муҳожир аёл Беларусь ва Польша чегарасида тўхтатилгач, болалари билан ерда ўтирибди. Польша Беларусь орқали келган мигрантларни тутиб ортга қайтармоқда. REUTERS/Kacper Pempel