Урушдан қочаётган украиналиклар мамлакат ғарбига — ҳозирча ҳарбий ҳаракатлар кузатилмаётган Львовга кетишмоқда. Кўпчилик бу ердан Евроиттифоқ ҳудудига, биринчи навбатда Польшага ўтишни мақсад қилган. Украина ИИВ маълумотига кўра, бу ерда мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан келган 500 минг киши тўпланиб турибди. БМТ маълумотларига кўра, Украинани урушнинг ўн куни давомида 1,5 миллион киши тарк этиб улгурган.

3 март куни ўққа тутилган Бородянканинг юқоридан кўриниши. Бу шаҳар айни вақтда руслар қўлига ўтган. REUTERS/Maksim Levin
Киев атрофидаги турар жой бинолари ўққа тутилиши оқибатлари. REUTERS/Umit Bektas
Киевдан Львовга жўнаб кетаётган болалар оталари билан хайрлашмоқда. Фото: REUTERS/Gleb Garanich
Берлинда Украинадан келаётганларни кутиб турган кўнгиллилар. Фото: Таисия Антонова / Meduza
Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб нашрларига интервьюдан кейин. REUTERS/Umit Bektas
Россия бўйлаб урушга қарши акциялар бўлиб ўтмоқда. Полиция намойишчиларни қўлга олмоқда. Екатеринбург, 6 март.
Фото: Донат Сорокин / ТАСС

Баҳор байрамлари

Қирғизистонда Оқ қалпоқ куни нишонланди. Фото: Фото: EPA/Vostock-photo
Бали ҳиндулари Клункунгда маросими пайтида рақсга тушмоқда. Фото: Фото: Agung Parameswara/Getty Images