Маълум қилинишича, жорий йил 8 октябр куни соат 2:00ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-95 Косон-Шўрбозор автомобил йўлининг Косон тумани Эшонтепа қишлоғидан ўтган 8-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Lacetti машинаси ҳайдовчиси ҳаракатланиб келаётиб Эшонтепа қишлоғи ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган кўприкдан пастга тушиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Lacetti машинаси ҳайдовчиси эҳтиётсизлик қилган ва кўриш чекланган ҳудудда машинани юқори тезликда бошқарган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.