Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўйлиқда автобус иштирокида ЙТҲ рўй берди
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ижтимоий тармоқда тарқалган, Қўйлиқда автобус иштирокида ЙТҲ рўй бергани ҳақидаги хабар юзасидан маълумот берди.
«Жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 19:30ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Фарғона йўлида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Lacetti ҳамда ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Ў.Ў. бошқарувидаги Isuzu русумли автобус ва ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги Matiz русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган», дейилади хабарда.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:53 / 02.02.2026
Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
11:50 / 29.01.2026
Чилонзорда кўприк устида 4 та автомобил тўқнашди
11:38 / 27.01.2026