Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутат ёрдамчисининг мақоми белгиланди
“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
“Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги қонун депутат ёрдамчиси ҳақидаги 94-модда билан тўлдирилди. Унда белгиланишича, депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия билан алоқасини сақлаб туриш ҳамда ўз сайлов округидаги фаолиятини самарали ташкил этиш учун ёрдамчига эга бўлишга ҳақли.
Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган фуқароси депутатнинг ёрдамчиси бўлиши мумкин. Уни ишга қабул қилиш депутатнинг тақдимномасига кўра депутатнинг ваколатлари даврига тузиладиган муддатли меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади. Шартнома депутатнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда тугатилиши мумкин.
“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонундан Қонунчилик палатаси депутатининг вакили тўғрисидаги 142-модда чиқариб ташланди.
Мавзуга оид
14:35 / 12.02.2026
Ишсизлик нафақаси: тўлаш шартлари ва миқдори
10:50 / 10.02.2026
Темирйўл ва метрода хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жарималар белгиланди
17:19 / 05.02.2026
Ҳокимликка номзодлар коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режасини тақдим этади
19:00 / 23.01.2026