Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳридан 28 миллион сўмлик қувурларни ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Қарши шаҳридан 28 миллион сўмлик қувурларни ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қарши шаҳар «Араловул» МФЙда яшовчи Х.З. 102 хизматига қўнғироқ қилиб, мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 2021 йил 6 октябр куни соат 11:45 ларда шу маҳаллада жойлашган «Замин» чойхонасидан бозор баҳоси 28 миллион сўмлик, диаметри 76 ва 50 сантиметр бўлган жами узунлиги 700 метр қувурларни номаълум шахслар ўғирлаб кетганини билдирган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур ўғирликни Қарши шаҳар «Дарвозатутак» МФЙда яшовчи Э.А ва Косон тумани «Дарча» МФЙда яшовчи Б.Ғ. содир этгани аниқланган.
Қайд этилишича, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ тергов бўлими томонидан Э.А ва Б.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:30 / 05.03.2026
Деҳқон бозорларида савдо нуқталарини ноқонуний сотиш ҳолатлари фош этилди
09:33 / 15.06.2025
Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди
15:46 / 12.01.2025
Қашқадарёда мактабга машина миниб келган ўқувчига чора кўрилди
16:36 / 20.12.2024