Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент белгиси ва байроғи жорий этилмоқда – улар янги сайланган давлат раҳбарига инаугурация пайтида топширилади
Президент белгиси ва байроғидан расмий фойдаланиш тартиби давлат раҳбари томонидан белгиланади.
“Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 3 та моддадан иборат “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди”, деб хабар бермоқда парламент юқори палатаси ахборот хизмати.
Қонун билан Президентнинг фарқловчи белгилари, яъни ўз белгиси ва штандарти (байроғи)ни жорий қилиш таклиф этилмоқда. Қонунда белги ва штандарт (байроғи) тавсифи, улардан расмий фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланиши назарда тутилган.
Давлат раҳбарининг фарқловчи белгиларини жорий қилган хорижий давлатларда давлат раҳбарининг белгиси ва штандарти янги сайланган Президентга қасамёд қабул қилгандан кейин инаугурация пайтида топширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ушбу масалалар тартибга солинмагани боис, қонунчиликни тегишли мазмундаги норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Қонунни ишлаб чиқишда миллий қонун ҳужжатлари, юрист-олимлар фикрлари, хорижий мамлакатлар, шу жумладан Россия Федерацияси, Украина, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон тажрибаси ўрганилган.
Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини илғор хорижий тажрибага мувофиқ такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фарқловчи белгиларидан фойдаланиш тартибини белгилашга кўмаклашиши қайд этилди.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.
Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган, ҳужжат ташаббускори бўлган Адлия вазирлиги раҳбари Русланбек Давлетов ушбу тартиб лавозимга сайланган шахсни президентлик лавозимига юклатилган мураккаб вазифаларни самарали амалга оширишига халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилишини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024