Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги корхона ўз ишчи-ходимларига 6 ойдан буён маош тўламай келаёгани айтилди
Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Косон туманида «Косон нефт-газ қудуқларни синаш» АЖ ходимлари олти ойдан буён маошини ололмай келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабар бўйича Меҳнат вазирлиги муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Косон туманида «Нефт-газ қудуқларни синаш» АЖ ходимлари олти ойдан буён маошини ололмай келаётгани ҳақида хабар вилоят Бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган.
Ўрганиш жараёнида «Косон нефт-газ қудуқларни синаш» АЖ томонидан ходимларининг ойлик иш ҳақлари 2021 йил 1 сентябргача тўлаб берилганлиги маълум бўлган. Бироқ сентябр ойи учун ходимларга ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, юқоридагиларга асосан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига ходимларнинг тўланмай қолган ойлик иш ҳақларини тўлаб бериши бўйича ёзма кўрсатма киритилган. Шунингдек, ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлашда Меҳнат кодексининг 154-, 161-моддалари талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилган.
Мавзуга оид
19:22 / 05.05.2022
Тез ёрдам ходимларининг маоши 10-15 фоизга оширилади
21:01 / 26.04.2022
Ўзбекистонликларнинг ўртача иш ҳақи статистикаси эълон қилинди
21:53 / 20.04.2022
Россияни тарк этган компаниялар 180 мингдан ортиқ ходимига маош тўлашда давом этмоқда
08:21 / 29.03.2022