Ўзбекистон | 10:46 / 22.10.2021
6397
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди — «Ўзгидромет»

Кеча кундуз куни мамлакат ҳудудига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келди. Республика бўйича ёмғир ёғди, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилди. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлди. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 10-12 даражага пасайди.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат 8-13 даража илиқни ташкил этади, бу октябр ойининг охирги ўн кунлиги учун бўлган иқлимий меъёрлардан 8-10 даражага пастдир. Фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича ва республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради. Айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари барча ҳудудларда қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан паст бўлади. Эртага кечаси ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ - 3 даража илиқни ташкил этади, кундуз куни 11-16 даража илиқдан ошмайди. Якшанба куни ҳаво бироз илиқ бўлади, кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундуз куни 13-18 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид