Ўзбекистон | 11:23 / 25.10.2021
20720
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда - «Ўзгидромет»

Бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати 20-22 даража иссиқ бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгаради.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 27 октябрда республика шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

28 октябрда ёмғирли зона шарққа силжийди ва республиканинг тоғолди ҳамда тоғли ҳудудларига яқинлашганда ёғингарчилик кучаяди. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. 29 октябрда марказий ва шарқий ҳудудларда, шунингдек тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. 27-28 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 

Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 4-9 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат аста-секин пасаяди ва ҳафта охирига бориб кундуз кунги ҳарорат 7-12 даража илиққача пасаяди.

Мавзуга оид