Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илк бор Исроил самолёти Саудия Арабистонига қўнди
Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида тижорат рейслари амалга оширилмайди, чунки дипломатик муносабатлар ўрнатилмаган.
Исроил хусусий реактив самолёти Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги Қирол Холид номидаги аэропортга қўнди. Бу Арабистон яриморолидаги давлатнинг Исроил ҳаво кемасини илк бор қабул қилиши, деб ёзади The Jerusalem Post.
Самолёт аэропортга 26 октябр куни келиб қўнган.
Нашрнинг қайд этишича, Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида тижорат рейслари амалга оширилмайди, чунки дипломатик муносабатлар ўрнатилмаган.
Аввалроқ Исроил биринчи марта БААга элчи тайинлаганди.
2020 йил сентябрда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг ҳаракатлари билан Вашингтонда Исроил БАА ва Баҳрайн билан муносабатларни яхшилаш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаганди.
Мавзуга оид
11:30
16 минг долларга Исроилга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026