Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова Украинадан газ сотиб оладиган бўлди
Молдова Россиянинг «Газпром» компанияси билан музокаралар олиб бормоқда. 28 октябр куни ўтказилган музокаралар натижасиз якунланган.
Молдова ҳукумати Украинанинг «Нафтогаз» компанияси билан 1,5 миллион куб метр газ сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.
Маълумот берилишича, эълон қилинган тендерда «Нафтогаз» ўз таклифи билан ғолиб чиққан. Кишинёв 29 октябрдан бошлаб газ олиши кутилмоқда.
Аввалроқ Молдова газ қувурида босим пасайиб кетишига йўл қўймаслик ва ёнилғи етишмовчилигини тўлдириш учун ҳар куни халқаро бозордан оз ҳажмда газ сотиб олишга қарор қилганди. Energocom давлат компанияси кунлик тендерларни эълон қилиб боради. Ҳафта бошида илк тендерни Польшанинг PGNiG компанияси, кейинги тендерларни эса Голландиянинг VIrol, халқаро DXT Commodities ва PGNiG компаниялари ютиб олганди.
Шу билан бирга, Молдова Россиянинг «Газпром» компанияси билан музокаралар олиб бормоқда. 28 октябр куни ўтказилган музокаралар натижасиз якунланган.
Аввалроқ Молдовада газ етишмовчилиги туфайли энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилинганди.
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
18:41 / 23.06.2026