Рақамли ва жисмоний олам бирлашадиган бўшлиқ

Цукерберг янги “Metaverse” деб номланган тармоқ қуришни режа қилаётгани ҳақида эълон қилди. Бунинг учун Европадан 10 000 ишчи ёллашни бошлаганини ҳам маълум қилган. Тахминларга кўра, метаверc – интернетнинг келажаги бўлиши мумкин. Цукерберг Meta компанияси ижтимоий тармоқларини ҳам метаверс билан боғлашни мақсад қилган. Метаверсни айнан қандай тасаввур қилсак бўлади? Бу инсониятнинг жисмоний ҳолатидан ташқаридаги оламми?

Фото: Oculus

Мутахассислар метаверсни виртуал реалликка ўхшатмоқда, бироқ ундан анча ривожланган ва мукаммалроқ бўлади деган фикрда. VR орқали тасвирларни 3D шаклда кўриш мумкин.

Метаверсе атамаси илк бор Нил Стайвенсоннинг “Snow Crash” асарида илмий-фантастик китобида ҳақиқий дунёдан фарқ қилмайдиган рақамли олам сифатида тасвирланган. “The Matrix” ва “Ready Player One” каби филмларда ҳам метаверс ҳақида тахминий фаразлар мавжуд.

Метаверсда ўзингизни виртуал шаклингизни яратасиз

Ҳозир рақамли оламнинг барча турлари билан боғланиш компютер ёрдамида амалга ошаётган бўлса, метаверсда бу ишни махсус кўзойнак таққан ҳолда бажариш керак бўлади.

Фото: iStock/Metamorworks

Виртуал реалликдан фарқи унда рақамли технология билан боғлиқ жуда кўп соҳалар, видеоконференциялар, Minecraft, Roblox каби ўйинлар, криптовалюталар, электрон почта, VR, концерт, кино, мусиқа, жонли эфирлар, ижтимоий тармоқлар 3D шаклида бирлашиб кетган бўлади. Метаверсни тахминан шундай тасаввур қилиш мумкин: “Facebook ёки Microsoft team’да 3D аватарингизни яратасиз. Бу аватар ёрдамида виртуал учрашувларда қатнашасиз. Ишдан кейин сизнинг аватарингиз, яъни виртуал сиз қандайдир концертга борасиз. Концерт тугагач, сизга бирор кийимни харид қилиш топширилади ва сиз онлайн дўкондан криптовалютага кийим сотиб оласиз. Ва уни эртанги виртуал ишингизга кийиб борасиз. Қизиғи, бу кийимни ҳамкасбларингиздан бири сиздан қарзга сотиб олиб, ўзи хоҳлаган жойга кийиб бориши мумкин бўлади”.

“2031 йилгача барчамиз метаверс деб аталадиган виртуал тармоқда яшаймиз”

Одатда виртуал ва кенгайтирилган оламлар ҳақидаги тасаввурлар маълум бир йилларда пайдо бўлиб, кейин кўпчиликнинг эсидан чиқиб кетган. Бундай ҳодиса метаверс билан ҳам содир бўлиш эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ Цукербергнинг айтишича, унда метаверсни ривожлантириш бўйича жиддий режалар бор. Жумладан, Facebook метаверсда алоқада бўлиш учун янги “ақлли” кўзойнаклар тайёрлаш бўйича иш бошлаган. Иш якунига етса, фойдаланувчилар аста-секин смартфонлардан узоқлашиб, кўзойнакларга ўтади. Цукерберг 2031 йилга бориб, барчамиз метаверс деб аталадиган виртуал тармоқда ҳам яшаб, ҳам ишлашни бошлаймиз, деган фикрда.