Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатлардан қиймати 390,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 18 150 та енгил автомобил импорт қилган. 

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2331 тага камайган.

Статқўм маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобил импорт қилган асосий давлатлар орасида Хитой (4 981 та) ва Корея (4 644 та) етакчилик қилмоқда.

Бундан ташқари, қуйидаги давлатлардан ҳам автомобил импорти амалга оширилган:

Россия – 3 386 та;
Қозоғистон – 2 789 та;
Польша – 997 та;
АҚШ – 427 та;
Литва – 427 та;
Таиланд – 250 та;
Германия – 93 та;
Япония – 72 та;
Туркия – 25 та.

Аввалроқ, иккиламчи бозорда Маlibu 18 фоизга, Cobalt 12 фоизга қимматлашгани хабар қилинганди.