Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фарғонаазот»даги давлат улуши хусусийлаштирилади
Давлат активларини бошқариш агентлиги “Фарғонаазот” АЖ устав капиталидаги 99,02 фоиз улушни хусусийлаштириш жараёнларига халқаро нуфузга эга консультант ва аудиторлик компанияларини танлов асосида жалб этганини маълум қилди.
Агентлик хабарига кўра, “Фарғонаазот” устав капиталидаги 99,02 фоиз улушни хусусийлаштириш учун Халқаро молия корпорацияси билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқилди.
Халқаро компаниялар орасидан энг мақбули, нарх (тижорат) таклифи, соҳадаги тажрибаси, малака ва салоҳияти, савдоларни ташкил этиш ёндашувлари бўйича қуйидагилар танлаб олинди:
хусусийлаштириш жараёнларини амалга ошириш ва комплекс таҳлил ўтказиш учун етакчи консультант этиб - “Deloitte” халқаро консальтинг компанияси;
улушни баҳолаш ишлари учун - “KPMG” халқаро баҳоловчи компанияси.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Стратегик консультанти сифатида Халқаро молия корпорациясини давлат активини сотиш жараёнлари доирасидаги музокараларда маслаҳат бериш учун жалб этиш юзасидан ишлар олиб борилаётгани айтилган.
Халқаро консультантлар тавсияларидан келиб чиқиб, давлат улуши бўйича манфаатдор ва салоҳиятли инвесторларнинг савдоларда иштирок этиши учун қўйиладиган талаблар ва бошқа савдо шартлари бўйича маълумотлар қўшимча равишда эълон қилиниши билдирилган.
Мавзуга оид
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
12:35 / 04.06.2026
Mobiuz алоқа оператори 351 млн долларга сотилди
17:27 / 02.06.2026