Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда суғурта агентлари томонидан 662 млн сўмлик суғурта полислари талон-торож қилинган
Фото: Shutterstock
Шайхонтоҳур туманида суғурта агентлари томонидан суғурта полислари талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, маҳкама ҳузуридаги департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув давомида, якка тартибдаги тадбиркорлар К.Д. ва К.Р. “A.” МЧЖ шаклидаги суғурта компаниясининг умумий қиймати 662,1 млн сўмлик жами 5 395 дона суғурта полисларини битим асосида олгани аниқланган.
Маълум қилинишича, ушбу шахслар суғурта полисларини реализация қилишдан тушган маблағларни жамиятга ўтказмасдан ўз эҳтиёжларига сарфлаб, талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026