Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Таъкидланишича, бугунги кунда кўп қаватли хонадонларга ва уй-жойларга замонавий газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатиш тадбирлари давом этмоқда. Президент қарорига кўра, 2020-2021 йиллар давомида пойтахтдаги жами аҳоли истеъмолчиларига 616 799 дона замонавий газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилади. 

Қайд этилишича, бу ускуналарнинг 438 512 донаси кўп қаватли хонадонларга, 178 287 донаси эса ерли хонадонларга мўлжалланган. Бунинг учун “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан 182 та пайвандчилар гуруҳи жалб қилинган. 

Жами истеъмолчиларни 2022 йилнинг 31 январига қадар замонавий газ ҳисоблагичлар билан таъминлаш режалаштирилгани айтилди.

Маълумот учун, янги ҳисоблагичларни ўрнатиш аҳоли учун бепул. Улар тўлов амалга оширилмаган тақдирда газни автоматик равишда ўчириб қўйиши, шунингдек, кўрсаткичларни марказий диспетчерлик марказига онлайн тарзда юбориши мумкин.