Аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш ҳамда экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиевга алоҳида топшириқ берди.
“Солиев, Зоминда яшовчиларга тушунтириб қўйинг. Менга жуда кўп хат ёзишяпти, “Ҳурматли президент, сиз ўзингиз Зоминдансиз. Зомин тумани марказини Пишоғарга кўчиряпсиз экан. Ундай қилманг, туман маркази Зоминнинг ўзида қолсин”, – дейишяпти.
Мен Зомин тумани марказини кўчирмоқчи эмасман, Пишоғар аҳоли пунктини обод қилмоқчиман. Зоминликлар хотиржам бўлишсин”, – дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.














