Туманларда эски тартибдан чиқиб, умуман янги кўринишдаги кутубхоналар ташкил этиш мақсад қилинади, бу борадаги лойиҳа экспертизадан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz билан суҳбатда АОКА ахборот-кутубхона тизимини ривожлантириш бўлим бошлиғи Қобилжон Турсунов маълум қилди.

Фото: Kun.uz

«Янгича кутубхоналар, нафақат китоб олиб ўқишга, балки ёшларнинг мулоқот майдончасига айланиши керак. Ёшлар бу ерда фақат китоб ўқибгина қолмай, ўзларини қизиқтирган нарсалар юзасидан мулоқот қилиши мумкин бўлади. Бу ерда cо-wоrking марказларининг ташкил этилиши ҳам ёшларни кўпроқ жалб этиш масаласига қаратилган. Босма нашрдан тинч китоб ўқиб ўтириш имконияти, ёки том қисмларида book-cafe’лар ташкил қилиб, бир пиёла чой устида муҳокамалар қилиш имкониятини яратиш учун шундай лойиҳа қилдик.

Фото: Kun.uz

Лойиҳамиз охирига етай деб қолди ва уни экспертизадан ўтказяпмиз. Янги кўринишдаги кутубхоналарни туманларда қуриш масаласида таклифимизни ҳукуматга киритдик. Туманларда 2026 йилгача босқичма-босқич қуриб бориш, молиялаштириш масалаларини кўтардик. Туман кутубхоналарида ҳам Алишер Навоий кутубхонасидаги шароитларни яратишимиз керак», — дейди у.

Фото: Kun.uz

Аввалроқ, Kun.uz ёппасига ёпилган кутубхоналар ва уларнинг ёпилиш сабаблари борасида кўрсатув эълон қилганди.