Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ноқонуний равишда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кириш ҳолати аниқланди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида қиймати 13 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати
«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмаси олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро М.Н.нинг хонадони кўздан кечирилганда, хонадонда умумий қиймати салкам 13 миллион сўмлик 51 конвалютада (ҳар бирида 10 донадан капсула) «Селофен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:59 / 09.12.2025
Тошкентда катта миқдорда психотроп дори биологик қўшимча идишларига солинган ҳолда топилди
16:47 / 10.11.2024
Қамчиқ довонида тўхтатилган машинадан кўп миқдорда психотроп дори воситалари топилди
16:42 / 19.08.2022
Тошкентда психотроп дорилар савдоси билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ қўлга олинди
18:14 / 04.02.2022