Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда катта миқдорда психотроп дори биологик қўшимча идишларига солинган ҳолда топилди
ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида биологик фаол қўшимча идишларига солиб, яширин тарзда сотишга мўлжалланган катта миқдорда психотроп дори воситалари аниқланди.
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир доирасида аввалдан кузатувда бўлган, пойтахтда яшовчи 1970 йилда туғилган шахснинг Учтепа туманида жойлашган яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Кўрик вақтида унга тегишли уйдан 1 835 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилиб, белгиланган тартибда далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинди.
Таркибида катта миқдорда прегабалин моддаси бўлган ушбу психотроп дорилар биологик фаол қўшимчалар идишларига солинган ҳолда сақлангани ва келгусида уларни дорихоналарда яширин тарзда сотиш режалаштирилгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026